Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

- таъсир кўрсатиш ва курашиш босқичи бошланди. Кофирлар даъватга қарши курашни ва Расулуллоҳ с.а.в.га ва асҳобларига турли йўллар билан озор беришни бошлаб юборишди. Мана шу таъсир қилиш ва курашиш босқичи барча даврларда қийинчиликларга тўла бўлган. Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйлари тошбўрон қилинар, уйлари олдига Абу Жаҳлнинг хотини Умму Жамил нажосатлар ташлаб қўярди. Расулуллоҳ с.а.в. уларни олиб қўйиш билан кифояланар эдилар. Бир куни Абу Жаҳл бутларга қурбонлик қилиб сўйилган қўйнинг ичакларини намоз ўқиб турганларида Расулуллоҳ с.а.в.нинг устларига ташлаб қўйди. Расулуллоҳ с.а.в. бу озорга ҳам сабр қилиб, қизлари Фотиманинг олдига бордилар, қизлари Расулуллоҳ с.а.в.нинг кийимларини ювиб берди. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ с.а.в.да сабрни ва даъватга янада қаттиқ киришиш иштиёқини кучайтирди. Мусулмонлар таҳдид ва озорларга дучор бўлар эдилар. Ҳар бир қабила ўзидаги мусулмонларга зулм қилар, динидан қайтаришга уринарди. Мушриклардан бири ҳабаший қули Билолни Исломда собит бўлгани сабабли ўлдириш учун жазирама иссиқда қумга ётқизиб, устига катта тош бостириб қўйди. Билол мана шундай ҳолатда ҳам «Аҳад, Аҳад» сўзларини такрорлаб, Раббисининг йўлида бу азобга бардош берди. Бир аёл Исломдан боболарининг динига қайтишга рози бўлмагани учун зулмга дучор қилиниб, оламдан кўз юмди. Мусулмонлар мушриклар томонидан калтакланар, турли қаттиқ ҳақоратларга дуч келар эдилар. Улар бу озорларнинг барчасига Оллоҳ Таолонинг розилигига эришиш учун сабр билан чидар эдилар.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203